• بازگشت به صفحه اصلی
  • maandag 19 mei 2008

    افغانستان تورك خلقلرينی ايلك قورلتايی - بی بی سی




    Принт - босма кўриниши
    Афғонистон туркий халқларининг илк қурултойи



    Ҳолландиянинг Тилбург шаҳрида илк бор Афғонистон туркий
    халқлари қурултойи бўлиб ўтди.

    Унда Оврўпо ва Америкада яшаётган зиёлилар ва бошқа касб эгалари иштирок этишди.

    Айни тадбирда Афғонистонда азалдан яшаб келаётган ўзбек, туркман, уйғур ва бошқа туркий халқларнинг она тилларини сақлаб қолиш ва бой маданий меросини кенг ёйиш масалалари муҳокама этилди ва бу йўналишда халқаро Федерация таъсис қилишга келишиб олинди.

    Қурултой давомида Афғонистон туркий халқларининг она тилини билиш даражаси ўта аянчли аҳволга келиб қолгани, маданий меросни тарғиб этиш ишлари ҳам ҳавас қиларли даражада эмаслиги ҳақида ташвишлар изҳор қилинди.

    Тадбир таъсисчиларидан бири, доктор Ҳиммат Фарёбий бу аянчли аҳволни ўнглаш вақти келганини айтар экан, Афғонистонда хусусан, ўзбек тилида таълим бериш тизимини мукаммаллаштириш, туркий тилларда тайёрланадиган теле ва радио дастурлар ҳажмини оширишга эришиш бу борадаги мақсадлардан эканини билдирди.

    Унга кўра, истиқболда туркий тилларнинг манбаи бўлган Ўзбекистон ёҳуд Туркманистон каби мамлакатлар билан таълимий ва маданий соҳада ҳамкорлик ўрнатиш муҳим.

    Илк бор ташкил этилаётган Афғонистон туркий халқлари анжуманига қизиқиш бу мамлакат ичкарисида ҳам катта бўлди.

    Хусусан, генерал Абдурашид Дўстум қатнашчиларга махсус табригини йўллаган ва янги тузилаётган жамият мамалакат ичкарисида фаол иш олиб боришига ният билдирган.

    Умуман, Афғонистонда расмий маълумотларга кўра, 9-10 фоиз атрофида ўзбеклар, яна шунча ҳазоралар, 3-4 фоиз туркман ва аймоқлар ва яна бир қатор бошқа туркий халқлар истиқомат қилади.

    Аммо тадқиқотчилар бу рақамлар атайин пасайтирилганини иддао қилишади.

    Уларнинг ишонишича, ўтган давр мобайнида мамлакат ҳаётида асосий мавқега эга бўлиб келган бошқа халқлар таъсирида қолган туркийлар тобора ўз маданиятидан узоқлаштирилган, кўп ҳолларда расмий ҳужжатларда уларнинг келиб чиқиши туркийдан бошқа миллат сифатида қайд этилган.

    Geen opmerkingen:

     
  • بازگشت به صفحه اصلی